Оила кодекси алимент

Полезная информация в статье: "Оила кодекси алимент". Статья описывает тематику понятным для неспециалистов языком. Сделаны комментарии юристов и выводы. Если для вашего конкретного случая требуются дополнительные консультации, то обратитесь к дежурному консультанту.

Хеч каерда Ишламаса. Канча алимент.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОИЛА КОДЕКСИ

99-модда. Ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент ми?дори

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ?а?ида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ?ар ойдаги иш ?а?и ва (ёки) бош?а даромадининг бир бола учун — тўртдан бир ?исми; икки бола учун — учдан бир ?исми; уч ва ундан орти? бола учун — ярмиси ми?дорида ундирилади. Бу тўловларнинг ми?дори тарафларнинг моддий ёки оилавий а?волини ва бош?а эътиборга лойи? ?олатларни ?исобга олган ?олда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

?ар бир бола учун ундириладиган алимент ми?дори ?онун ?ужжатлари билан белгиланган энг кам иш ?а?ининг учдан бир ?исмидан кам бўлмаслиги керак.

102-модда. Ота-онадан болаларга ундириладиган алимент ми?дорини ани?лаш тартиби

Ота-онадан болаларга ундириладиган алимент ми?дори алимент тўловчининг ойлик иш ?а?ига ва (ёки) бош?а даромадига нисбатан улушлар ?исобида ёки пул билан тўланадиган ?атъий суммада белгиланиши мумкин.

Алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ?а?и ва (ёки) бош?а даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса ёхуд даромадининг бир ?исмини натура тарзида оладиган бўлса, шунингдек даромаддан улуш тарзида алимент ундириш имконияти бўлмаса ёинки ота-она расман белгиланган иш ?а?и ёки даромадга эга бўлмаса, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент ми?дори ?ар ойда пул билан тўланадиган ?атъий суммада белгиланиши мумкин.

Источник: http://www.9111.ru/questions/9853310/

Оила кодекси алимент

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида алимент тўламасдан яшириниб юрган шахслар рўйхати келтирилди. Рўйхатдан 31 эркак ва бир аёл жой олган.

Ўзбекистон Оила кодексига кўра, ота-оналар вояга етмаган фарзандларини боқишлари шарт. Ўз мажбуриятларини бажаришни истамаган ота-оналар алимент тўлаши керак бўлади.

Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-она мажбуриятлари тенг бўлиб, ундириладиган алимент миқдори алимент тўловчининг ойлик иш ҳақига ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушлар ҳисобида ёки пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.

Источник: http://kun.uz/55329035

Оила кодекси алимент

«Маҳалламизда тақдир тақозоси билан оиласидан ажрашиб, фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган аёл бор. Унга фарзанди учун алимент ундириб беришга ёрдам бермоқчимиз. Бунинг тартибини билмоқчи эдик».

Конституциямизнинг 64-моддасига биноан ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Бу шунчаки гап эмас, болалар учун ғамхўрлик қилиш мажбуриятининг қонуний асоси ҳисобланади.

Шунингдек, Оила кодексида ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги белгилаб қўйилгани ҳам бу мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота-онадан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилишига асос бўлади.

Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Алимент ундиришда боланинг ота-онаси ўзаро никоҳда экани ёки улар ўртасидаги никоҳ тугатилгани аҳамиятли эмас. Алимент ундиришда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада оталик тўғрисидаги ёзув ҳамда болага ихтиёрий равишда таъминот беришдан бўйин товлаш асос бўлади.

Яна бир муҳим жиҳат шуки, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги Оила кодексининг 81-моддаси иккинчи қисмига кўра ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Шунингдек, алимент тўлаш тартибига оид меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, фарзандлар таъминотини яхшилаш мақсадида 2018 йил 9 январдаги 459-қонун билан Оила кодексининг 99, 135, 145-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Яъни алимент тўлаш тартиби ва муддатлари, шунингдек, ҳар бир бола учун ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ўзгартирилди.

Илгари ҳар бир бола учун ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги лозим эди, яъни 57414 сўмни ташкил этарди.

Эндиликда алиментнинг энг кам миқдори энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги шартлиги белгилаб қўйилди. Яъни ҳозирги кунда алиментнинг энг кам миқдори 129183 сўмдан иборат бўлди.

Бундан ташқари, Оила кодексига вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун кўчмас мулк ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкинлиги бўйича алоҳида банд қўшилди.

Ушбу норма ҳар икки томон (алимент тўловчи ва алимент олувчи) манфаатларини инобатга олганлиги билан аҳамиятлидир.

Биринчидан, алимент тўлаши шарт бўлган шахс алиментни олдиндан тўлаши натижасида алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади ва бу билан у исталган вақтда чет давлатга вақтинча ёки доимий яшаш учун чиқиб кетиш ва бошқа шунга ўхшаш ҳуқуқларини эркин амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Иккинчидан, алимент олдиндан тўланиши вояга етмаган болани иқтисодий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлашга мустаҳкам замин яратади.

Саволга ҳуқуқшунос Насиба Тўраева жавоб берди.

Источник: http://xabar.uz/huquq/aliment-kimlarga-qancha-beriladi

Оила кодекси алимент

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-459-сон Қонуни имзоланди.

Қонун билан алимент олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган бир қатор ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг Телеграм месенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» канали — @huquqiyaxborot

Меҳнат кодексининг 164-моддасида алимент тўлашга мажбур бўлган шахсга бир вақтнинг аҳлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жиноий жазо қўлланилаётган бўлса, ходимнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолишнинг чекланган миқдори 50 фоиздан 70 фоизга ўзгартирилди.

Оила кодексининг 99-моддасидаги ҳар бир бола учун алимент миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 75 фоиздан (илгари 1/3 қисм) кам бўлмаган миқдорда белгиланди (оширилди).

Мазкур қоида ҳар бир болага тўғри келадиган алимент миқдори жуда ҳам паст даражада бўлганлиги сабабли киритилди.

Оила кодексининг 140-моддаси бола вояга етгунига қадар муддатга алимент тўловларини, хусусан кўчар ва кўчмас мол-мулк ёки бошқа қимматли нарсалар бериш орқали олдиндан тўлаш имкониятини назарда тутадиган қоидалар билан тўлдирилди.

Мазкур қўшимча алимент тўлашнинг турли методларини таъминлаш учун киритилди.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-1-моддаси алимент тўлашга мажбур шахс томонидан алиментни олдиндан тўлаш ёки гаров шартномаси тузиш ҳолатларида, ушбу шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлашни назарда тутган қоидалар билан тўлдирилди.

Читайте так же:  Верховный суд досрочное погашение кредита

Мазкур қоида вояга етмаган боланинг қонуний ҳуқуқларини бузмаган ҳолда алимент тўлашга мажбур шахсдан хорижга чиқиш чекловларини олиб ташлаш имконини беради.

Источник: http://kun.uz/26369418

Ўзбекистонда алимент тўлаш тартиби ўзгаради

Агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса ва гаров миқдори энг кам иш ҳақининг камида 250 баравари миқдорида бўлса қарздорнинг мамлакатдан чиқишига нисбатан чеклов олиб ташланади

ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Меҳнат кодекси, Оила кодекси ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда uznews.uz «Норма.уз»га таяниб.

2018 йил 11 июлдан кучга кирадиган мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазони ўтаётган ходимдан жазо ва алимент бўйича ундирувлар миқдори кўпи билан 70%га етиши мумкин.

Бироқ, ушбу ажратмалардан ташқари ходимдан мажбурий тартибда солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳам ушлаб қолинади. Бундан ташқари, меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ўртача ойлик иш ҳақининг 30%игача (ёки ички меҳнат тартиб- қоидаларига биноан 50%игача) жарима тайинлаши мумкин. Бундан келиб чиқадики, ходимнинг иш ҳақидан умумий ушланмалар миқдори 70%дан ошади.

Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади: битта болага – 1/4 (25%), иккита болага — 1/3 (33,3%), учта ва ундан ортиқ болалар учун – 1/2 (50%).

Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши мумкин, лекин ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун энг кам иш ҳақининг 75%ини (ҳозир – энг кам иш ҳақининг 1/3 қисми, яъни 33%дан камроқ) ташкил этади. Шу тарзда битта бола учун ҳар ойда тўловларнинг қуйи чегараси тахминан 2,25 марта оширилади.

Шунингдек, вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментни бола вояга етгунча бўлган бутун даврга (яъни 18 ёш) олдиндан тўлаш ҳам мумкин бўлади. Бунда алимент ҳисобига кўчмас, кўчар мулкни ёки бошқа қимматли ашёларни беришга рухсат этилади. Мазкур ҳолатда мол-мулк (ашёлар) учун гаров шартномаси тузилади.

Хабарда айтилишича, агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса – чет давлатга чиқишда Оила Кодексининг 145-моддаси билан кўзда тутилган келишувни тузишга ҳожат бўлмайди.

Шунингдек, агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса ва гаров миқдори энг кам иш ҳақининг камида 250 баравари миқдорида бўлса қарздорнинг мамлакатдан чиқишига нисбатан чеклов олиб ташланади.

Источник: http://sputniknews-uz.com/society/20180112/7249462.html

Оила кодекси алимент

Янги нормалар никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган.

2017 йил 20 декабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими жорий этилди. Шундан келиб чиқиб, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Меҳнат кодексига, Уй-жой кодексига, шунингдек, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими номларига тегишли бўлган ўзгартишлар киритилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси тегишли нормалар билан тўлдирилмоқда. Улар никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган. Жумладан, ушбу қўшимчаларга мувофиқ суд (Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари) эр-хотинга ярашиш учун (ариза топширилган кундан бошлаб) муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Вояга етмаган болаларнинг, шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз ва муҳтож ота-оналарнинг моддий таъминотига салбий таъсир кўрсатилишига ва қарздорнинг алимент мажбуриятлари бўйича тўлов қобилиятининг ёмонлашувига йўл қўймаслик мақсадида Жиноят кодексидан жарима тарзидаги санкция чиқариб ташланмоқда. Бундан ташқари, алиментлар тўланишини таъминлаш мақсадида Жиноят кодекси шахс моддий зарарни қоплаган тақдирда, уни жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги қоидалар билан тўлдирилмоқда.

Оила кодексига қўшилган нормага мувофиқ вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан, кўчмас ёки кўчар мулк тарзида ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.

Источник: http://xabar.uz/siyosat/oila-kodeksi-er-xotinni-yarashtirish-boyicha-yangi-normalar

Оила кодекси алимент

Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш талаби билан судга мурожаат қилиши мумкин, деб ёзмоқда “Инсон ва қонун” нашри.

Мазкур шахс, низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Судга мурожаат қилиш тартиби қуйидагича:

Энг аввало, ундирувчи, суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризани ёзиши керак. Унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

1) ариза берилаётган суд номи;
2) ундирувчининг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи;
3) қарздорнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи;
4) ундирувчининг талаби ва талабга асос бўлган ҳолатлар;
5) арз қилинган талабни тасдиқловчи, илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати.

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.

Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

Алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш жойидаги иш берувчи ёки пенсия, нафақа, стипендия олаётган жойидаги ташкилот маъмурияти алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувга ёки ижро варақасига асосан алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақидан ва (ёки) бошқа даромадидан ҳар ойда алимент ушлаб қолиб, алимент тўлаши шарт бўлган шахсга иш ҳақи тўланган ва (ёки) бошқа даромадлар олинган кундан бошлаб, уч кундан кечиктирмай алимент олувчи шахсга алимент тўлаши ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг ҳисобидан унга ўтказиши шарт.

Читайте так же:  Как узнать номер исполнительного производства по алиментам

Алимент қарзининг миқдори давлат ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувда белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Оила кодексига кўра вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади.

Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт.

Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади.

Источник: http://kun.uz/news/2018/04/25/aliment-tulas-va-undiris-tartibi-akida-nimalarni-bilasiz

Адлия вазирлиги алимент бўйича энг кўп бериладиган саволларга жавоб қайтарди

1. Алимент қандай тартибда ундирилади?
Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

2. Алимент тўлаш асосан отанинг мажбуриятига кирадими?
Йўқ. Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.

3. Алимент қачондан ундирила бошлайди?
Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.

Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

4. Алимент қачонгача ундирилади?
Вояга етмаган болага алимент у вояга етгунга қадар тўланади.

5. Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими?
Ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шарт. Бунда таъминот бериш ота-онанинг келишувига кўра амалга оширилади. Келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади.

6. Алимент қанча миқдорда ундирилади?
Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — 1/4 қисми; икки бола учун — 1/3 қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ½ қисми миқдорида ундирилади.

Вояга етган болага алиментнинг миқдори суд томонидан ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

7. Алимент тўловчи ҳеч қаерда ишламаса-чи?
Агар алимент тўловчи ишламаса алимент ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

8. Бола касал бўлганда ва бошқа ҳолатларда қўшимча моддий таъминот олинадими?
Боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда ота-она иштирок этиши шарт.

9. Алиментни биратўла олдиндан тўлаш мумкинми?
Ҳа. Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.

10. Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод этиш мумкинми?
Ҳа мумкин. Алимент тўловчининг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа бир қатор ҳолларда алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиши мумкин.
«Замин» янгиликларини «Google+»да кузатиб боринг

Источник: http://zamin.uz/jamiyat/63001-adliya-vazirligi-aliment-buyicha-eng-kup-beriladigan-savollarga-javob-qaytardi.html

Иккита болага неч пул алимент оламан.

Агар карздор россияга кетган булса.

Обратитесь в суд с иском о взыскании алиментов

Алимент ми?дорини суд ани?лайди. Бунда Узбекистонда урнатилган уртача иш хаки хисобга олинади. Шунда ушбу сумма 2 бола учун тахминан 330 минг сум ни ташкил этиши мумкин.

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОИЛА КОДЕКСИ

102-модда. Ота-онадан болаларга ундириладиган алимент микдорини аниклаш тартиби

Ота-онадан болаларга ундириладиган алимент микдори алимент туловчининг ойлик иш ?акига ва (ёки) бошка даромадига нисбатан улушлар хисобида ёки пул билан туланадиган катъий суммада белгиланиши мумкин.

Алимент тулаши шарт булган ота-онанинг иш хаки ва (ёки) бошка даромади доимо бир хилда булмай, узгариб турса ёхуд даромадининг бир ?исмини натура тарзида оладиган булса, шунингдек даромаддан улуш тарзида алимент ундириш имконияти булмаса ёинки ота-она расман белгиланган иш хаки ёки даромадга эга булмаса, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун туланиши лозим булган алимент микдори хар ойда пул билан туланадиган катъий суммада белгиланиши мумкин.

Источник: http://www.9111.ru/questions/11300940/

Оила кодекси алимент

Ўзбекистонда алимент тўлаш тартиби ўзгаради

Norma.uz`нинг ёзишича, 9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Меҳнат кодекси, Оила кодекси ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Алимент + ахлоқ тузатиш ишлари = иш ҳақининг 70%игача

Ҳар бир ходимдан унинг розилигидан қатъи назар муайян суммалар ушлаб қолинади. Масалан, солиқлар, интизомий жарима, ижро ҳужжатлари бўйича ундирувлар, улар бўйича алимент ҳам ундирилади. Умумий қоидага кўра ходимдан бир мартада энг кўпи билан унга тўланадиган иш ҳақининг 50%ини ушлаб қолишлари мумкин (МКнинг 164-моддасига қаранг).

Бу чеклов ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазони ўтаётган ходимдан алимент бўйича қарзлар ундириладиган вазиятларга дахл қилмайди. Бу ҳолатларда жазо ва алимент бўйича ундирувлар миқдори 70%га етиши мумкин, бироқ ундан кўп эмас.

Читайте так же:  Что является изменением существенных условий труда

Маълумот учун: ахлоқ тузатиш ишлари шахс иш ҳақининг 10%идан 30%игача миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уни меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат. Агар маҳкумнинг иш жойи бўлса, жазо ўша ерда ўталади (яъни у ишлашда давом этади, иш ҳақидан эса ажратмалар амалга оширилади), агар иш жойи бўлмаса, уни ички ишлар органлари тақсимлайди.

Қуйидаги жиҳатларни инобатга олиш зарур.

Биринчидан, норма ахлоқ тузатиш ишлари қандай жиноят учун тайинланганлигини аниқлаштирмайди. Улар алимент тўлашдан бўйин товлаш оқибати (ЖКнинг 122, 123-моддалари) каби шундай жазони назарда тутадиган ҳар қандай бошқа жиноятнинг оқибати бўлиши мумкин. Масалан, инсон безорилик учун ҳукм қилинган ҳамда унга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган, бир вақтнинг ўзида у алимент тўловчи ҳисобланади. Ушлаб қолишлар тўғрисидаги янги қоида бу ҳолатда ҳам ишлайди.

Иккинчидан, кўриб чиқилаётган нормада аниқ кўрсатилган: 70% – бу икки турдаги ажратмаларни энг кўп жами ушлаб қолиш:

ахлоқ тузатиш ишлари бўйича – 10%дан 30%гача, суд ҳукми ва ижро ҳужжатида кўрсатилади;
алимент бўйича – миқдор ижро ҳужжатида кўрсатилади.

Бироқ, ушбу ажратмалардан ташқари ходимдан мажбурий тартибда солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳам ушлаб қолинади. Бундан ташқари, меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ўртача ойлик иш ҳақининг 30%игача (ёки Ички меҳнат тартиботи қоидаларига биноан 50%игача) жарима тайинлаши мумкин. Бундан келиб чиқадики, ходимнинг иш ҳақидан умумий ушланмалар миқдори 70%дан ошади.

Видео (кликните для воспроизведения).

Битта бола учун алимент – ЭКИҲнинг 75%идан кам эмас

Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади:

битта болага – 1/4 (яъни 25%);
иккита болага – 1/3 (33,3%);
учта ва ундан ортиқ болалар учун – ярми (яъни 50%).

Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши мумкин. Бироқ, ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун ЭКИҲнинг 75%ини (ҳозир – ЭКИҲнинг 1/3, яъни 33%дан камроқ) ташкил этади. Шу тариқа, битта бола учун ҳар ойда тўловларнинг қуйи чегараси тахминан 2,25 марта оширилади.

Алиментни “манфаатли” тўлашга рухсат берилди

Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментни бола вояга етгунча бўлган бутун даврга (яъни 18 ёш) олдиндан тўлаш мумкин. Бу ҳолатда кўчмас, кўчар мулкни ёки бошқа қимматли ашёларни алимент ҳисобига беришга рухсат этилади. Бу мол-мулк (ашёлар) учун гаров шартномаси тузилади.

Ушбу механизм алимент тўловчилар ҳаётини сезиларли даражада осонлаштиради:

1) агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса – чет давлатга чиқишда ОКнинг 145-моддаси билан кўзда тутилган келишув тузилиши зарур эмас.

2) агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса ва гаров миқдори камида ЭКИҲнинг 250 баравари миқдорида бўлса – қарздорнинг мамлакатдан чиқишига нисбатан чеклов олиб ташланади.

Юқорида кўрсатилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар 11.07.2018 йилда кучга киради.

Источник: http://asr.uz/29120/

Хеч каерда ишламайман, канча алимент тулайман?

Ассалому алейкум. Мени саволим-мен хеч каерда ишламайман, суд менга хар

ойлик иш хаккидан туртдан бир кисми деб алимент чикариб берди. Хеч каерда ишламайман, канча алимент тулайман?

Уз.Рес. Оила кодекси

99-модда. Ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент микдори

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш хакида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг хар ойдаги иш хаки ва (ёки) бошка даромадининг бир бола учун — тўртдан бир кисми; икки бола учун — учдан бир кисми; уч ва ундан орти? бола учун — ярмиси микдорида ундирилади. Бу тўловларнинг микдори тарафларнинг моддий ёки оилавий ахволини ва бошка эътиборга лойик холатларни хисобга олган холда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Хар бир бола учун ундириладиган алимент микдори конун хужжатлари билан белгиланган энг кам иш хакининг учдан бир кисмидан кам бўлмаслиги керак.

Алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш хаыи ва (ёки) бошка даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса ёхуд даромадининг бир кисмини натура тарзида оладиган бўлса, шунингдек даромаддан улуш тарзида алимент ундириш имконияти булмаса ёинки ота-она расман белгиланган иш хаыи ёки даромадга эга бўлмаса, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент микдори хар ойда пул билан тўланадиган катъий суммада белгиланиши мумкин.

Источник: http://www.9111.ru/questions/7539824/

Алимент тўламаганга жазо борми?

OzodJavobнинг бу галги сонида алимент ва уни ундириш, тўлаш тартиб-қоидалари борасида суҳбатлашамиз.

Эр Россияда, алимент тўлашдан қочаяпти

Skype орқали мурожаат қилган ангренлик 32 ёшли Шаҳлонинг айтишича, олти йил аввал Россияга ишлашга кетган эри у билан ажралмасдан туриб, бошқа оила қурган.

Шаҳло икки фарзанди борлигини айтиб, болалари учун алимент ундириш борасида қизиқди.

“Эрим билан ҳали ҳам никоҳдамиз. Икки болам учун алимент олишга ҳаққим борми?”, дея сўради Шаҳло.

Тошкент шаҳар Бектемир туман фуқаролик ишлари бўйича судининг ходимларидан бирининг микрофонсиз суҳбатда айтишича, эр-хотин ажралмасдан туриб ҳам болалар учун алимент ундириш мумкин.

«Эр Россияга кетиб уйланса, хотин алимент талаб қилишга ҳақли. Агар эр болалари учун моддий жиҳатдан ёрдам бермаса, хотин судга мурожаат қилиши керак. Никоҳ гувоҳномаси, иккита боласининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг копияси, турар жойдан маълумотнома, паспорт маълумотномаси тақдим қилади. Биз суд буйруғи чиқарамиз. Судянинг ўзи кўради. Шахснинг иштироки шартмас. Етарли асослар, етарли ҳужжатлар бўлса, суд алимент ундириш ҳақида буйруқ чиқаради. Буни суд ижрочиларига топширамиз”, деди исмини ошкор қилмаётганимиз суд ходими.

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Суд департаментининг ўзини таништирмаган расмийсига кўра, суд ижрочилари алимент тўловчини Россиядан топиб келиши мумкин.

“У Ўзбекистон фуқароси. Пропискаси Ўзбекистонда. Унга нисбатан қидирув эълон қилинади. Қидирув эълон қилгач, уйига хабар жўнатилади. Суд ижрочилари уни нима қилиб бўлса ҳам олиб келади. Суд ижрочиларининг ўзининг усуллари бор. Хатларни текшириш, пул жўнатмаларини текшириш. Бу каби усуллар кўп. Биз Россиядаги шахс манзилни аниқлаб, уни олиб келиш имконига эгамиз. Кейинги пайтда алимент тўлашдан қочиб Россияга кетганлар кўпаяпти. Лекин бу ҳолатда даъвогар томон ҳаражатларни кўтариши керак бўлади”, деди суҳбатдош.

Уч марта оила қурган эркакнинг алимент муаммолари

Читайте так же:  Нечем платить кредит тинькофф что делать

Озодликка мурожаат қилган бухоролик Шокир аканинг айтишича, у уч марта оила қурган бўлиб, ҳозирда аввалги иккита оиласидаги болалари учун алимент тўлаяпти.

“Мен аввалги икки оиламнинг ҳар биридан иккитадан болам бор. Ҳозир тўртта бола учун алимент тўлаяпман. Ўзимизга пул кам қолаяпти. Алимент миқдорини камайтириш имкони бормикин?”, дея сўради Шокир ака.

Тошкент шаҳар Юнусобод туман фуқаровий ишлар судининг ходимига кўра, бундай ҳолатда алимент миқдорини камайтириш мумкин.

“Битта оиласига умумий даромадининг учдан бир қисми, иккинчи оиласига ҳам учдан бир қисми тўланаяпти. Демак натижада даромаднинг учдан икки қисми алиментга кетаяпти. Лекин қонун бўйича ҳамма ундирилаётган алимент даромадининг ярмидан ортиб кетмаслиги керак. Шунақа пайтда у судга даъво бериши мумкин. 50 фоиздан ортиб кетса, судга мурожаат қилади. Суд аҳволини ўрганиб, ўшанга мутаносиб равишда камайтириб бериши мумкин”, деди суд ходими.

“Оила” кодексига кўра, алимент тўлаётган ота (она)нинг бошқа вояга етмаган болалари бўлса ва улар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиш ҳолати юзага келса алимент миқдорини камайтириш мумкин. Шунингдек, алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб қолса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлса, алимент миқдори суд томонидан камайтирилишии мумкин.

Алимент тўловчининг хорижга чиқишига тақиқ

Ўзбекистон қонунларига кўра, агар фуқаро алимент тўловчи бўлса, эр-хотин ўртасида бу борада бир муросага келинмаса, хорижга чиқиш учун тақиқ қўйилиши мумкин.

«Фуқаро чет элга уч ойга ёки доимий яшаш учун кетаётган бўлса, эр-хотин алимент тўлаш бўйича келишув тузиши лозим. Алимент миқдорининг бир йиллиги ёки икки йиллигини бирданига тўлаши мумкин. Имкони бўлса, боланинг 18 ёшга тўлгунича тўланадиган алимент миқдорини бирданига тўлаши мумкин. Алимент эвазига мол-мулк бериш ёки ўзаро бошқа бир усулда тўлашни келишиб олиши мумкин. Лекин келишув бўлмаса, судга мурожаат қилинади. Суд даъвогар томоннинг аризасига кўра, фуқаронинг хорижга чиқишига тақиқ қўйиши мумкин. Бундай тақиқ бўлса ОВИР визасини ҳам ололмайди. Умуман Ўзбекистондан чиқиши тақиқланади”, деди Тошкент шаҳар Бектемир туман фуқаровий ишлар бўйича судининг ходими.

Она учун ҳам алимент

Амалдаги қонунларга кўра, болалар она билан қолса ва ота алимент тўловчи бўлса, айрим ҳолларда боладан ташқари онага ҳам алимент тўланади.

Оила кодексига кўра, қуйидаги ҳолатларда онага алимент тўланиши мумкин:

1) Аёлнинг ҳомиладорлик пайтида
2) Бола туғилган кундан бошлаб, уч йил давомида
3) Бола ногирон бўлса, 18 ёшга тўлгунча
4) Она болаликдан 1-гуруҳ ногирони бўлса

Алимент тўламаганларга жазо

Ўзбекистон қонунларига кўра,алимент тўлашдан бўйин товлаган шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Алимент уч ойдан ортиқ муддатда тўланмаса, Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра, фуқаро жазога тортилади.

Бундай ҳолатда фуқаро энг кам иш ҳақининг 50 баробаригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши мумкин. Шунингдек, 6 ойгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Фуқаро суд қарорига кўра бир марта жазоланиб, иккинчи бор яна алимент тўламаса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Алимент миқдори

Алимент ота (она)нинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ундирилади.

Қонунга кўра, алимент миқдори алимент тўлаш мажбуриятига эга томон умумий даромадининг бир бола учун 25 фоизи, 2 бола учун 30 фоизи ва ундан кўп сонли болалар учун 50 фоизига қадар, деб белгиланган.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.

Алимент фарзанд вояга етгунига қадар яъни 18 ёшга тўлгунича тўланади.

Азиз муштарий¸ агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз — OzodJavobга мурожаат қилинг.

Саволларингизни Skype орқали ОzodSkype ëки ErkinMikrofon манзилларига йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, телефон орқали +420 602 612 713 ва +420 221 123 381 рақамларига қўнғироқ қилиб, саволларингизни беришингиз мумкин.

Источник: http://www.ozodlik.org/a/24968817.html

Алимент неча ёшгача тўланади?

Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт.

Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Демак, алимент бола вояга етгунга қадар, яъни 18 ёшгача тўланади.

Шуни алоҳида айтиш керак, вояга етмасдан туриб тўлиқ муомала лаёқатига эга эканлиги (мустақил меҳнат фаолияти билан шуғулланиши) суд қарори билан тасдиқланса, ёки аёлнинг бошқа никоҳга ўтиши муносабати билан боланинг насаби ўзгартирилса, (бунда бола янги оиласидагилар тарафидан фарзандликка олинган ҳисобланади) алимент тўлаш ҳаракатлари тугатилиши мумкин.

Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади:

  • битта болага – 1/4 (яъни 25%);
  • иккита болага – 1/3 (33,3%);
  • учта ва ундан ортиқ болалар учун – ярми (яъни 50%).Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Бироқ, ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун ЭКИҲнинг 75 фоизини ташкил этади.

Источник: http://hordiq.uz/2019/05/27/aliment-necha-yoshgacha-tulanadi/

Оила кодекси алимент

Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент,

Мирабадский р-н, ул.Таллимаржон, 1/1

71-200-00-90 [email protected]

Сайт разработан в ООО «NORMA»,
зарегистрирован в Узбекском агентстве
по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Копирование материалов с сайта без согласования
с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.

Источник: http://nrm.uz/products?folder=229170_o%E2%80%98zbekiston_respublikasining_oila_kodeksi&products=1_vse_zakonodatelstvo_uzbekistana

Қайси даромадлардан алимент ушланади?

Ходимнинг иш ҳақидан ижро варақаси бўйича алимент ушланмоқда. Суд қарорида алиментни 25 фоиз миқдорида ходимнинг иш ҳақидан ундириш лозимлиги белгиланган. Лекин суд қарорига асосан келган ижро варақасида эса алимент ходимнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган даромадларидан ушланиши кўрсатилган.

Корхонамизда ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар ойда иш ҳақидан ташқари овқатланиш ва йўл харажатларига ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида қўшимча тўлов тўланади. Қолаверса, «13 иш ҳақи», байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофотлар берилади.

Шундан келиб чиқиб, саволимиз қуйидагича: алимент қайси суммадан ушланади – қўшимча тўловлар билан бирга умумий суммаданми ёки фақат иш ҳақиданми?

МГҚИЗ бухгалтери.

Читайте так же:  Труда устройства на работу

– Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбурият­лари тенгдир. Шунингдек, вояга етган, меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.

Ота-онадан болаларга ундириладиган алимент миқдори алимент тўловчининг ойлик иш ҳақига ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушлар ҳисобида ёки пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.

Алимент ундириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро этилади.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон) 65-моддасига кўра қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолинадиган суммалар миқдори солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.

Қонуннинг 70-моддасида алиментлар ва алимент мажбуриятлари бўйича қарзларни ундириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси билан белгиланиши кўрсатилган. Хусусан, алиментларни ва алимент бўйича қарздорликларни ундириш тартиби Оила кодексининг 14 ва 18-боблари билан тартибга солинади. Ушбу Кодекснинг 99-моддасига биноан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳ а қ и ва (ёки) бош қ а даромадидан ундирилиши белгиланган. Бунда алимент иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромаднинг бир бола учун – тўртдан бир қисми, икки бола учун – учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун – ярмиси миқдорида ундирилади.

Лекин ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.

Иш ҳ а қ и тарзидаги даромадларга келсак, Солиқ кодексининг 172-моддасига кўра иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади. Ушбу даромадларга қуйидагилар киради:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўловлар;

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

компенсация тўловлари (компенсация);

ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш;

предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар (Солиқ кодексининг 169-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар бундан мустасно);

юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар.

Бош қ а даромадлар ҳ а қ ида гап кетганда улар Солиқ кодексининг 178-моддасида ри кўрсатилган бўлиб, унга қуйидагилар киради:

– пенсиялар ва қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар;

– фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан жисмоний шахсларга бериладиган нафақалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам;

– донорлик учун пул мукофотлари;

– мусобақаларда, кўрикларда, танловларда совринли ўринлар учун бериладиган совринлар, пул мукофотлари;

– яратилган фан, адабиёт ва санъат асарлари (предметлари) учун жисмоний шахслар томонидан олинган даромадлар;

– ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар;

– моддий ёрдам тариқасида бериладиган тўловлар ва бошқалар.

Оила кодексига мувофиқ алимент тўловчининг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан олинар экан, демак юридик шахс томонидан жисмоний шахсга тўлаб бериладиган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация тўловлари, ишланмаган вақт учун тўловлар ва Солиқ кодексининг 178-моддасига асосан тўланадиган бошқа тўловларнинг жами ҳисобланиб, ундан суд қарорида белгиланган алимент суммаси ушлаб қолинади.

Алиментлар суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадаллари ушлангандан сўнг ҳисоб-китоб қилинади.

МИСОЛ. Ходимга январь ойида 240 000 сўм иш ҳақи, 160 000 овқат ва йўл пули, 150 000 сўм мукофот пули ҳисобланди. Шунингдек корхона билан ходим ўртасида тузилган ижара шарт­номасига асосан ходим корхонага ижарага берган автомобили учун унга 200 000 сўм ҳисобланди.

Суд қарорига асосан у ўзининг иш ҳақининг 1 / 4 миқдорида бир нафар фарзандига алимент тўлашга мажбурдир.

1. Жисмоний шахснинг жами даромади аниқлана­ди – 750 000 сўм(240 000 + 160 000 + 1 50 000 + 200 000).

2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси аниқланади – 72 164 сўм;

1) 397 950 х 8 % + (550 000– 397 950) х 16% = 31 836 + 24 328 = 56 164;

2) 200 000 х 8% = 16 000;

Солиқ кодексининг 181-моддасига асосан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга энг кам ставка бўйича солиқ солинади.

3) 56 164 + 16 000 = 72 164.

3. Суғурта бадалининг суммаси аниқланади – 33 000 сўм (550 000 х 6%)

4. Алиментлар ушланадиган сумма – 460 836 сўм (550 000 – 56 164 – 33 000);

5. Ижро варақасига асосан ушланмалар суммаси 115 208 сўмни (460 836 х 25%) ташкил этади.

Автомобилни ижарага беришдан олинадиган даромадлар Солиқ кодексининг 176-моддасига кўра жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари ҳисобланади. Мулкий даромадлар Солиқ кодексининг 172-моддасидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ҳам, бошқа даромадлар таркибига ҳам кирмайди. Шунинг учун келтирилган мисолда ходимнинг ушбу даромадларидан алимент ушланмайди.

Жавобни экспертимиз

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ

Видео (кликните для воспроизведения).

Источник: http://gazeta.norma.uz/publish/doc/text97310_qaysi_daromadlardan_aliment_ushlanadi

Оила кодекси алимент
Оценка 5 проголосовавших: 1

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here